ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги болалар боғи ичида уюштирилган портлашда, 69 киши қурбон бўлган 300га яқин одам жароҳатланган, РИА Новости хабарига асосан.
Портлаш Лаҳордаги болалар боғига киришидаги автомобиллар турар жойида содир бўлган. Жабрланганларнинг асосий қисми болалар ва аёлларни ташкил қилган. Портлаш худкуш-террорчи томонидан уюштирилганлиги хабар берилмоқда.
Лаҳор полицияси хабарига кўра, қурбон бўлганлар орасида 23 нафар ёш бола, жароҳатланганлар орасида эса 56 нафар ёш бола бор. Жароҳатланганлар шаҳар шифохоналарига жойлаштирилган. Уларнинг кўпчиллининг аҳволи оғир ва яқин орада қурбонлар сони яна ошиши мумкинлиги хабар берилмоқда.