Обама: “Ислом давлати” фаолиятига нуқта қўйилади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишАҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош Ассамблеяси 70 сессиясида
АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош Ассамблеяси 70 сессиясида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Келаётган ҳафтада Вашингтонда ядро хавфсизлиги бўйича саммит ўтказилиши режалаштирилган. “Жаҳон ҳамжамияти вакиллари учрашув доирасида террорчиликка қарши кураш чора-тадбирларини муҳокама қиладилар”, деб баёнот берди АҚШ президенти Барак Обама.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik.  Ядро хавфсизлиги бўйича саммит иштирокчилари “Ислом давлати” террорчилик уюшмасига қарши кураш чоралари ва бу жиноий бирикмани таг-туби билан йўқотиш масаласини муҳокама қиладилар, деб баёнот қилди АҚШ президенти Барак Обама ўзининг Америка халқига қиладиган ҳафталик мурожаатида, РИА Новости хабарига кўра.

"Келаётган ҳафтада жаҳон етакчилари Вашингтонга ядро хавфсизлиги бўйича ўтказиладиган саммитга ташриф буюрадилар. Шу имкониятдан фойдаланиб, “ИД”га қарши курашда ҳаракатларимизни бирлаштириш масаласини ҳам муҳокама қиламиз. Дунё ҳамжамияти ўз фуқароларини ҳимоя қилишда бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилади, деб умид қиламан”, — деди Обама.

Эслатиб ўтамиз, бундан сал олдин 31март-1 апрел кунлари Вашингтонда ядро хавфсизлиги бўйича саммит ўтказилиши хабар қилинган эди. Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, унда 50дан зиёд давлат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0