Жон Керри Россиядан санкциялар қачон олиб ташланишини айтди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия Президенти В. Путин ва АҚШ Давлат котиби Ж. Керри учрашуви
Россия Президенти В. Путин ва АҚШ Давлат котиби Ж. Керри учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия “Минск-2” келишувига тўлиқ амал қиладиган бўлса, санкциялар олиб ташланиши мумкин, дея таъкидлади америкалик дипломат. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Россия Украинада юз берган можароларга алоқадор эмаслигини кўплаб маротаба таъкидлаб келган.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. АҚШ Давлат котиби Джон Керри Москвада бўлиб ўтган музокараларда, агар Украина бўйича “Минск-2” келишуви тўлиқ бажариладиган бўлса, Барак Обама Россиядан санкцияларни олиб ташлашга тайёрлигини маълум қилди, РИА Новости хабарига кўра.

"Президент Обама “Минск келишуви”нинг барча пунктлари бажарилган тақдирда, яъни Украинадан ҳарбий техникалар ва аскарлар олиб чиқилса ва мамлакатга суверенитети қайтарилса, Россиядан санкцияларни олиб ташлашга ваъда берди”, — деди Керри бўлиб ўтган музокаралар якунидан сўнг.

"Сўнгги йилларда Россия ва АҚШ ўртасида турли масалаларда келишмовчиликлар бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо, бугунги музокаралар ҳаммаси ижобий томонга ўзгараётганини кўрсатмоқда. Ривожланишдан ортда қолмаслик учун ҳамиша қўлдан келганча ҳаракат қилмоқ керак”, — деб қўшимча қилди АҚШ Давлат котиби.

Янгиликлар лентаси
0