Боғдод стадионида уюштирилган терактда 26 киши қурбон бўлди

© Sputnik / Игорь Михалев / Медиабанкка ўтишБоғдод шаҳар кўриниши
Боғдод шаҳар кўриниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ислом давлати” террорчилари Ироқнинг Боғдод шаҳрида стадионда футбол ўйини вақтида теракт уюштирди. Турли хабарларга кўра 26-30 киши қурбон бўлган.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Ироқнинг Боғдод шаҳри жанубида, футбол ўйини бўлиб ўтаётган стадионда, портлаш содир бўлди, РИА новости хабарига асосан.

Хабарларга кўра, худкуш-террорчи ўзини портлатиб юборган. Портлаш ўйин ғолибларига соврин топшириш вақти, одам тўпланиб турган жойда содир бўлган. Дастлабки хабарларга кўра 26 – 30 киши қурбон бўлган, 70 киши жароҳатланган.

Ушбу террорчилик учун жавобгарликни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган. Интернетда ушбу портлаш чоғида суратга олинган видеолавҳа пайдо бўлди.

 

Янгиликлар лентаси
0