Сурия армияси “Палмира қалъаси” устидан назорат ўрнатди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтиш"Чўл лочини" ҳарбий отряди жангчиси
Чўл лочини ҳарбий отряди жангчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Палмирани тўлиқ озод қилишга бир баҳя қолди дейди Суриялик ҳарбий зобит.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Сурия Араб республикасининг қуролли кучлари ва халқ кўнгиллилари қўшнлари Палмирадаги “Фахр-ад-Дин аль-Маани” қалъаси ("Палмира қалъаси") устидан назоратни қўлга киритди, деб хабар берди Sputnik Arabic.

Ҳарбий манбаанинг сўзларига қараганда, Палмирани жангарилардан озод қилиш операциясида Сурия армияси зарур нуқтани – “Палмра қалъасини” қўлга киритди.  

“Сурия пиёдалари иттифоқ кучлари билан биргаликда Палмира шаҳрига кириш жойларини эгаллаб олди. Кеча Сириятел тепалиги қўлга киритилган эди, бугун эса “Палмира қалъаси”, — деди манбаа.

Ўтказилган йирик масштабли операциядан кейин иттифоқчилар уч томондан шаҳарга жуда яқин келишди. Унинг сўзларига қараганда, энди Палмирани тўлиқ озод қилишга бир баҳя қолди.

 

Янгиликлар лентаси
0