Сурияда россиялик ҳарбий хизматчи қурбон бўлди

© AP Photo / Seivan SelimСуриядаги вазият
Суриядаги вазият - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанговор зобит ИД қуршовида қолиб, ўзи турган жойга зарба беришни сўраган.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россия ҳарбий офицери Пальмира яқинида жанговор вазифа бажариш вақитида қурбон бўлди, деб хабар берди “Хмеймим”даги Россия ҳарбий базаси вакили.

“Тадмор (Пальмира) аҳоли пункти яқинида, махсус топшириқ бажариш вақтида, Россия махсус кучлари офицери қурбон бўлди. Офицер ушбу ҳудудда бир ҳафта давомида, Ҳаво-космик кучлари аниқ зарба бериши учун, ИДнинг муҳим объектлари координаталарини аниқлаш бўйича, махсус топшириқ бажарган”, — деди Россия ҳарбий базаси вакили.

Унинг айтишича, ҳарбий хизматчи, ИД жангарилари қуршовида қолгач, ўзи турган жойга зарба беришни сўраб, қаҳрамонларча қурбон бўлган.

Россия ҲКК 20-23 март кунлари Пальмира яқинида 41 парвоз амалга ошириб терорчиларнинг 146 ҳарбий объектига зарба беришган. 320 дан зиёд жангари, олти бошқарув пункти, беш танк, олти артиллерия мосламаси икки қурол-яроғ омбори ва ўн беш автомобилини йўқ қилди.

Янгиликлар лентаси
0