ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Япониядан Ўзбекистонга биринчи чартер парвозлари ушбу йилнинг апрелида бошланади, “Жаҳон” ахборот агентлиги хабари асосида.
“Ўзбекистон Ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Токио-Самарқанд” йўналиши бўйича парвозларни амалга ошириш бўйича Япониялик ҳамкорлари келишиб олди. Бу икки мамлакат орасидаги биринчи чартер парвозларидир.
Ушбу қарор Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида Япония саёҳлик компаниялари вакиллари билан бўлган учрашувда қабул қилинди. Чартер парвозлари Ўзбекистонга бир неча бор кўпроқ саёҳлар олиб бориш имконини яратади.
Бир неча йиллар давомида Ўзбекистон Япониялик саёҳлар орасида жуда оммавий йўналиш бўлиб қолмоқда. Апрель ойининг охирида ва майнинг бошида Японияда байрам ва таътиллар мавсуми бўлгани туфайли, кўпчиллик айни шу вақтда саёҳлик қилади. Иккинчида айни шу вақтда Ўзбекистонда об-ҳаво ҳам ёқимли бўлади.