ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Кўргазмада дунёнинг 180 мамлакатидан 1500 компания қатнашди. МДҲ мамалкатларига алоҳида павильон ажратилган бўлиб у маҳаллий туристик компаниялар ва аҳоли орасида катта қизиқиш уйғотди.
“Ўзбектуризм” Миллий компанияси бошчилигида ташкил қилинган Ўзбекистон саёҳлик компанияларининг бирлашган стенди кўргазманинг 8 павильонининг айнан кириш жойида жойлашаган бўлиб, бошқа стендлардан у ўзининг қадимий шарқона меъморчилик услубида қурилганлиги билан ажралиб турарди. 100 квадрат метр майдонни эгаллаган стендда Ўзбектуризм, Ўзбекистон Ҳаво йўллари ва 14 саёҳлик компанияси стендлари жойлашган эди.
Йил сайин Ўзбекистонга россиялик туристлар қизиқиши ошиб бормоқда. Ушбу тенденция охирги икки уч йилда, Туркия ва Египет йўналишлари ёпилиши мунособати билан айниқса кучайди. Ундан ташқари Ўзбекистон туристик потенциали ҳам йил сайин ошиб бормоқда. Янги меҳмонхоналар қурилмоқда, транспорт инфраструктураси ривожланмоқда, интернет орқали тури хизматларни сотиб олиш ва брон қилиш имкониятлари ҳам кенгаймоқда.
Ўзбекистон россиялик туристларни ўзининг бой тарихий меъроси, бир-биридан ширин мевалари, унутилмас миллий таомлари билан жалб қилмоқда. Бунинг устига визасиз режим ва мамлакатда рус тили кенг тарқалгани ҳам бу ерда ижобий рол ўйнамоқда.
Масаланинг молиявий томонига келсак, Ўзбекистонга саёҳат нархи ҳам ўртача. Кўргазмада иштириок этган турфирма вакилларининг айтишига қараганда, Ўзбекистоннинг асосий туристик шаҳарлари бўйлаб бир ҳафталик саёҳат нархи ўртача 450 $ ташкил қилиши мумкин, авиабилет нархидан ташқари.
Россия шаҳарларидан Ўзбекистонга ва орқага учиш нархи ўртача 25000 рублни ташкил қилади. Биз мулоқотда бўлган кўпчиллик россияликларнинг фикрига кўра, агар авиабилет нархи арзонроқ бўлганда, улар алалқачон Ўзбекистонга саёҳат уюштирган бўларди.
Бугунги кунда авиабилетлар нархини арзонлаштириш учун чартер парвозлар амалга ошириш ҳақида музокаралар кетмоқда, лекин ҳозирча аниқ бирор ишлар амалга оширилгани йўқ.
Ўзбекистон ЮНЕСКО рўйхатига киритилган тарихий ва маданий ёдгорликлари сони бўйича дунёда 9 ўринни эгаллайди. Европалик ва Япониялик туристлар орасида маданий ва тарихий саёҳлик жуда оммавий. Ундан ташқари ҳозирги кунда Ўзбекистонда гастрономик ва эко-туризм ҳам тез оммавийлашмоқда.