Ўзбекистон – Филиппин: осон бўлмаган ғалаба

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоасига ЖЧ-2018 га кириш учун бир қадам қолди. Кейинга матч 29 март кунди бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Бугун Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида  Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йил Жаҳон чемпионати сараловчи ўйинлари доирасида ўзининг охирги ўйинларидан бирини ўтказди. Самвел бабаян бошчилигидаги жамоа Филиппин устидан 1:0 ҳисобда ғалаба қозонди, лекин бу ўйин осон кечмади.

Бунёдкор стадионинг барча 34 минг ўридиғи лиқ тўла эди. Стадионга киришда милиция барчаини синчиковлик билан текширди. Яқинда Брюсселда бўлиб ўтган воқеалардан кейин бундай хавфсизлик чораларига асос борлигига ҳамма билади албатта.

Маҳаллий мухлислар албатта яхши таёргарлик кўришган. Уларнинг қўлида улкан байроқ,  бошларида давлат рамзи рангларига бўялган париклар ва улкан дўппилар. Ўйин давомида стадион бир зум ҳам тинч ўтирмади, доира садолари, бақир-чақир, ва ҳо казо. Умуман мухлислар миллий жамоани қўллаб қувватлаш учун ўз кучларини аямади десак муболаға бўлмайди.

Ўйин бошида иккала жамоа ҳам ташаббусни қўлга киритишга ҳаракат қилишди, лекин бу уларга осон бўлмади. Тўп асосан майдон марказида бўлди. Секин-аста Ўзбекистон футболчилари рақибни енга бошлади. Ўйин рақиб дарвозаси томон сурилди.

8 минутда Сергеев дарвозабон билан яккама-якка чиқди, лекин уни енга олмади.

11 минутда Хосе Элмер Портериа ўйин қоидасини бузди. У текис оёқ билан Егор Кримецниг оёғига зарба берди. Судья Англиялик бўлганда бунда вазиятда сариқ карточка берган бўларди, лекин Япониялик Сато Рюжи, бу ҳодисани ўта қаттиқуллик билан баҳолаб, Потериага қизил карточка кўрсатди.

Бирнчи тайм охирига қадар Ўзбекистон рақиб дарвозаси олдида ўнлаб хавфли вазиятлар яратди. Жамоа юлдузлари Сервер Жепаров ва Одил Аҳмеловларнинг бир неча зарбаси нишонга тегмади. Устига устак меҳмонлар дарвозабони ҳам яхшигина мехнат кўрсатди.Иккинчи тайм ЎЗбек жамоасининг кетма-кет ҳужумларидан бошланди. Меҳмонлар ўз дарвозаси олдида бутун жамоа билан “ётиб олди” десак адашмаймиз. Ўйин охирига яқинлашиб қолган бўлсада ҳисоб ҳали очлмаган эди.Шунда Бабаян ўзининг “ирли қуроли” – Александр Гейнрихни чиқарди.

Ва ниҳоят, 59 дақиқада Гейнрих зарбасидан сўнг Анзор Исмоилов тўпни дарвозага йўллади. Ура, ҳисоб 1:0.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси учун ЖЧ сараловчи босқичида фақат бир ўйин қолди.  Баҳрайнга қарши ўйин Тошкентда 29 март куни Бунёдкор стадиони бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0