ТОШКЕНТ, 23 мар – Sputnik. Пайшанба 24 март куни, Ўзбекистон терма жамоаси энг йилнинг асосий икки ўйинидан бирни ўтказади. Жамоа Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Филиппин терма жамоаси билан учрашади.
Матч олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Самвел Бабаян ва Томас Дули жамоалар олдида турган вазифалар ҳақида сўзлаб беришди.
Самвел Бабаяннинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон терма жамоаси қизиқарли, ҳужумчи футбол намойиш қилиш ниятида. Барча эълон қилинган футболчилар майдонга чиқишга таёр, жамоа кайфияти яхши ва ғалабага интилиш кучли.
“Бизни тажрибали мутахассис бошқараётган жамоа билан учрашув кутмоқда. Биз, албатта мухлисларимизга чиройли футбол кўрсатиш ниятидамиз, лекин биринчи ўринда натижа. Бизга очко тўплаш ҳаводек зарур”, — деди Бабаян.
Томас Дули бўлса, бутун анжуман давомида журналистларга унинг жамоаси учун бўлажак ўйинда ҳеч қандай имконият йўқ деган фикрни уқтирмоқчи бўлгандай кўринди. Бу албатта унинг кичик макри бўлиши мумкин, ахир замонавий футбол бундай макрларга бой.
“Мен реалистман, ростини айтганда Ўзбекистонга қарши ўйинда бизда имконият кўп эмас, лекин футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз қўлимиздан келганича яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бунда футбол учун идеал об-ҳаво ҳам бизга ёрдам беради”, — деди Филиппин жамоасининг бош тренери.
Ўзбекистон ва Филиппин орасидаги матч Тошкентнинг “Бунёдкор” стадионида 24 март куни соат 18:00 бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Жаҳон Чемпионатида сараловчи ўйинлар натижалари ҳозирча шундай: Шимолий Корея — 7 ўйинда 16 очко, Ўзбекистон — 6 ўйинда 15 очко, Филиппин — 6 ўйинда 7 очко тўплаган.