ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik, Федор Смирнов. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон, 18-март куни Чанаққалъада бўлиб ўтган “Дарданел операцияси” бир йиллигига бағишланган тантанали тадбирда нутқ сўзлар экан, Брюсселда содир этилиши мумкин бўлган терактлар ҳақида гапирган, РИА Новости хабарига кўра.
Туркия президенти Брюссел Қурдистон Ишчи партиясига нисбатан иккиёқлама сиёсат олиб бораётгани учун, террорчилар томонидан бомбардимон қилиниши мумкинлиги ҳақида таъкидлаган.
"Бу давлатлар ўта виждонсиз ва иккиюзламачи, улар иккиёқлама сиёсат олиб боради. Уларнинг ҳаракатини миналанган майдондаги рақсга қиёслайман: оёғингиз қачон минани босишини билмайсиз, лекин бу содир бўлиши муқаррар… Бомбалар Брюссел ёки Европанинг бошқа бир шаҳрида портламаслиги учун ҳеч қандай сабаб мавжуд эмас. Балки, Туркияда миналаштирилган автомобиллар портлаши сиз учун ҳеч қандай аҳамият касб этмас, аммо бомбалар сизнинг шаҳрингизда портлай бошлагач, бу нималигини ҳис қиласиз. Аммо кеч бўлган бўлади”, — дея таъкидлади Эрдўғон.
Якшанба куни Анқарадаги Бельгия элчиси Туркия ТИВга чақиртирилди. Элчига Брюсселда бўлиб ўтган Қурдистон Ишчи партияси акцияси туфайли норозилик нотаси топширилган эди.
Брюссел аэропортида сешанба куни эрталаб иккита портлаш содир этилди. Кўп вақт ўтмай, Брюсселдаги метро станцияларида ҳам иккита теракт амалга оширилди. Сўнгги маълумотларга қараганда, портлашлар оқибатида 34 киши ҳалок бўлган, 150дан зиёд одам жароҳатланган.