ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Санкт-Петербургда ҳибсга олинган, давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Ҳасан Сатторов, Ўзбекистонда конституция тизимини ноқонуний тўнтаришга уринишда ва “Туркистон ислом ҳаракати” экстремистик ташкилоти фаолиятини йўлга қўйшда айбланиб, суд қарори билан ҳибсга олинди, Санкт-Петербург прокуратураси матбуот хизмати хабарига асосан.
“Сатторов, жамоатчиликни Ўзбекистонда конституция тизимини ноқонуний ўзгартиришга даъват қилишда айбланмоқда. Шу билан бир вақтда Россияда фаолияти таъқиқланган, “Туркистон Ислом ҳаракати” экстремистик ташкилоти аъзоси бўлган”, — дейилган прокуратура хабарида.
Матбуот хизмати хабарига кўра, Сатторов 2012 йилдн бошлаб Санкт-Петербургда “Туркистон Ислом ҳаракати” фаолиятини қайта тиклаган. Ушбу экстремистик ташкилот мажлисларида Сурия ва бошқа мамлакатларда “жиҳод” ва давлат тўнтариши ташкил қилиб “Ислом давлати” ўрнатиш муҳокама қилинган.
Юқорида келтирилган фактлар натижасида, Петербургнинг Пушкин тумани суди Сатторовни “судгача қамоқда қолдириш” қарорини қабул қилди.
Полиция Ҳасан Сатторовни якшанба куни Санкт-Петербургда қўлга олди.