Брюсселдаги портлаш олдидан учиш залида бўлганлардан бири араб тилида алланималар деб бақирган

© MARC GYSENS / BELGA / AFPПолициячилар Брюссел аэропортида
Полициячилар Брюссел аэропортида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирга қадар олинган маълумотларга қараганда, портлаш натижасида, 11 киши ҳалок бўлган, ўнлаб киши жароҳат олган.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik, Александр Шишло. Брюсселдаги халқаро аэропорт биносида содир бўлган портлаш олдидан, учиш зонасида бўлганлар орасида кимдир араб тилида алланималар деб бақиргани маълум бўлди, хабар қилмоқда Derniere heure электрон нашри.
Belga ахборот агентлиги бераётган хабарга кўра, портлаш олдидан автомат ўқи овози жаранглаган.

​Ҳозирга қадар олинган маълумотларга қараганда, портлаш натижасида, 11 киши ҳалок бўлган, ўнлаб киши жароҳат олган.
Портлаш террорчилар иши эканлиги ОАВларда таъкидланса-да, аммо ҳукумат бу хабарни расман тасдиқлагани йўқ. Бельгия Бош вазири Брюссел аэропортида юз берган портлашлар юзасидан фавқулодда йиғин ўтказмоқда.

Янгиликлар лентаси
0