Брюссел аэропортида иккита портлаш рўй берди

© REUTERS / Francois LenoirБрюсселдаги халқаро аэропортнинг умумий кўриниши
Брюсселдаги халқаро аэропортнинг умумий кўриниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Портлашлар учиш залида рўй берди. Ҳозирга қадар олинган маълумотларга қараганда, 11 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳат олган. Ҳозир аэропортдан йўловчилар эвакуация қилинмоқда. ОАВларда гап теракт ҳақида бораётгани айтилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik.  Брюссел аэропортида иккита портлаш рўй берди, РИА Новости хабарига кўра.

Ҳозирча портлаш сабаблари аниқланмаган. ОАВларда аниқлик киритилишича, портлашлар аэропортнинг учиш залида рўй берган. Маълумотларга қараганда, 11 киши ҳалок бўлган, 20га яқин инсон жароҳатланган. Ҳозирда йўловчилар эвакуация қилинмоқда, деб хабар бермоқда Sky News телеканали.

Барча рейслар бекор қилинганлиги таъкидланмоқда. RTBF телеканали хабарига кўра, портлашлар террорчилар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин. Бельгия ҳукумати портлашлар юзасидан фавқулодда йиғин ўтказмоқда.

Янгиликлар лентаси
0