ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. FlyDubai авиакомпанияси самолёти Ростов-на-Дону шаҳрида ҳалокатга учраши сабаби қотиб қолган баландлик рули бўлиши мумкин деди, тергов ходимларидан бири "Российская газета" мухбирига, РИА Новости хабарига асосан.
Унинг фикрига кўра, Boeing самолётининг ушбу бошқарув тизими ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши туфайли қотиб қолиш эҳтимоли бор экан. Фожеа айнан шу сабабдан бўлганига бир неча омиллар ишора қилмоқда.
Самолет тезлик билан пасайиб борган бўлсада, учувчилар ҳалокат сингали бермаган ва бирор асбоб ишдан чиққани ҳақида хабар беришмаган. Экипаж вазиятдан қутилишга уринган, лекин уларга қотиб қолган штурвални қимирлатиш учун “вақт ва куч етмаган”, дейди тергов ходими.
Олдин ҳам Boeing самолётларида баландлик рули билан шундай муаммолар бўлган эди. Росавиация экспертлари фикрига кўра, айнан шундай носозлик 2013 йилнинг 17 ноябрида Қозонда Boeing 737 самолёти ҳалокатига сабаб бўлган эди.
Шу сабабга кўра МАК Boeing 737 турдаги самолётларининг лицензиясини Россия ҳудудида тўхтатиб қўйган эди. Лекин кейинчалик росавиация ушбу талабини бекор қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни Дубайдан Ростов-на-Дону шаҳрига учиб келаётган Boeing 737-800 самолёти қўниш вақтида ҳалокатга учради. Самолёт бордида 55 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси бор эди. Уларнинг барчаси қурбон бўлган.