ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда Наврўз байрами нишонланмоқда. Мамлакатда асосий байрам тантаналари Тошкентдаги Алишер Навоий боғида бўлиб ўтмоқда. Тантанада Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Олий мажлис ва Ҳукумат раҳбарияти ва чет мамалкат элчилари иштирок этишди.
Бир ярим соат давом этган концерт ва театрлаштирилган намойишда Наврўз разми бўлган Сумалак пишириш, хаво шарлари учириш, конфетти ва мусиқали фонтанлар намойиш этилди. Қуёшли об-ҳаво байрам ташкилотчиларининг режаларини тўла амалга оширишга имкон берди. Навоий боғида байрам меҳмонлари ҳақиқий Сумалакни татиб кўриш имконига эга бўлишди.
“Бошидан кўп қийинчиликларни кечирган халқимиздан, унинг ҳақиқий эзгу нияти нима деб суўрасак, ишончим комилки “бизга тинчлик ва саодат керак” деган жавоб бўлади”, — деди Ислом Каримов ўз нутқида.
Тантанада қувноқ кайфият ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Президент Ислом Каримов ҳам даврага чиқиб ҳам рақсга тушди. Бошқа мансабдор шахслар ҳам уни қўллаб қувватлашди. Дастур сўнггида Ислом Каримов даврани айланиб, томошага келган одамлар билан саломлашиб чиқди ва қарсаклар остида боғни тарк этди.
Бугун Тошкентнинг бир неча боғ ва хиёбонларида халқ сайллари бўлиб ўтмоқда. Концертлар, ошпазлик мусобақалари ва бошқа кўнгилхушлик дастурлари ташкил қилинган.
Наврўз — форс тилидан “Янги кун” деб таржима қилинади. Наврўз тарихи жуда узоқ бўлиб, эрамиздан олдинги 4 минг йилликка бориб тақалади. Ўшанда, Мисрда, Нил дарёси бўйида яшаган одамлар қуёш календаридан фойдаланган, Наврўз эса — улар учун Янги йил байрами бўлган. Шу кундан бошлаб йилда кунлар саноғи қайтадан бошланган.
Собиқ иттифоқ даврида Наврўз расман байрам қилинмаган. Шунга қарамасдан Ўрта Осиё мамлакатларида Наврўз таомлари ва урф-одатлари унутиб юборилмаган.