ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Испанияда содир бўлган ЙТҲ қурбонлари орасида Франция, Италия, Германия, Австрия, Румыния ва Ўзбекистон фуқаролари бор, деди Каталония вилояти Женералитети (Ички Ишлари) маслаҳатчиси Жорди Жане, муассаса расмий сайтида.
Якшанба куни автобус ва енгил автомобил тўқнашуви натижасида 13 киши қурбон бўлди, 43 киши турли хил жароҳатлар олди. Авария Испаниянинг Барселона ва Валенсия шаҳарлари орсида жойлашаган Фрегиналс шаҳарчаси яқинида содир бўлган.
Даслабки маълумотларга қарагада, автобус ҳайдовчиси ухлаб қолган ва автобус йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб ағдарилиб тушган. Кейин унга енгил автомобил келиб урилган.
Автобусда 20га яқин мамлакат фуқаролари бўлган. Уларнинг бари 19-25 ёшли “Эразмус” халқаро алмашув дастури талабалари бўлган. Талабалар Барселонадан Валенсияга Лас-Фальяс “Оловлар туни” байрамидан қайтаётганида фожеа юз берган.
Фожеа мунособати билан Каталонияда икки кунлик мотам эълон қилинди.