ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Камикадзе-террорчи полициячилар томонидан чўчитиб юборилгани туфайли ўзини портлатган, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Аниқ бўлишича, террорчи одам янада гавжумроқ жойда портлаш содир этмоқчи бўлган.
Туркия ҳукумати, содир этилган терактда қурдларни айбламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Истанбулдаги портлаш шанба куни Миср Бош консуллиги биноси яқинида юз берди.
Ҳозиргача олинган маълумотларга биноан, Истиқлол кўчасида амалга оширилган теракт натижасида, 5 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган.