ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Наврўз байрами муносабати билан Тошкентнинг марказий кўчаларда кун давомида автомобил ҳаракати тўхтатилади, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати Sputnik мухбирига.
Тошкент шаҳар маркази душанба куни эрталаб 6:00 дан 16:00гача фақат пиёдалар учун очиқ бўлиши хабар қилинмоқда.
Жумладан, 21 март куни "Бунёдкор" кўчаси "Муқимий" чорраҳасидан "Қоратош" чорраҳасигача ёпилади. "Қоратош" кўчасида эса “Самарқанд Дарвоза” йўл кесишмасидан "Бунёдкор" чорраҳасигача ҳаракат тўхтатилади. "Ўзбекистон" кўчаси – "Бунёдкор" чорраҳасидан "Олмазор" чорраҳасигача ёпилади.
“Наврўз” байрами тантаналари муносабати билан "Бобур" кўчаси “Ўрикзор” чорраҳасидан “Шаршара” чорраҳасигача пиёдалар учун очиқ бўлади. “Бешёғоч” кўчаси “Ўзбекистон” чорраҳасидан “Фурқат” чорраҳасигача автомобиллар учун ёпиб қўйилади. “Фурқат” кўчасида “Шаршара” чорраҳасидан “Навоий” чорраҳасигача ҳаракат тўхтатилади.
Шунингдек, “Олмазор” кўчаси “Ўзбекистон” чорраҳасидан “Бешёғоч” чорраҳасигача, “Байналминал” кўчаси эса “Бунёдкор” чорраҳасидан “Фурқат” чорраҳасигача пиёдалар учунгина очиқ бўлади.
Шунингдек, маълумотларга биноан, Давлат циркига олиб борувчи “Себзор” ва “Зарқайнар” кўчаларида тунелга кириш йўли ёпиб қўйилади.
“Наврўз” байрамига бағишланган асосий тантаналар, ҳар доимгидек “Алишер Навоий” номидаги Миллий боғда бўлиб ўтади. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида халқ сайллари бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган.