Тошкентда “Жўрабек” жоме масжиди қурилиши бошланди

Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида 18 март куни “Жўрабек” жоме масжидининг янги биноси қурилиши учун биринчи ғишт қўйилди.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. 18 март куни Тошкент шаҳрида “Жўрабек” жоме масжидининг янги биноси қурилиши учун биринчи ғишт қўйилди, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Тадбирда қатнашган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида таниқли уламолар ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита бўлим бошлиғи Муҳаммадбобур Йўлдошев ҳамда фахрий имомлар масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб бердилар.

Яшнобод туманида жойлашган “Жўрабек” жоме масжидининг янги биноси хонақоҳи 650 ўринга мўлжалланган. Масжид битта минора, гумбаз ва муҳташам айвонлардан иборат лойиҳа чизмаси асосида барпо этилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0