Ўзбекистонда футбол дастлаб Фарғона водийсида пайдо бўлган. 1912 йил Фарғона ва Қўқонда энг биринчи футбол жамоалари пайдо бўлган. Дастлаб улар турли корхоналарда ишлаётган ишчилардан ташкил қилинган. Фарғона вилояти биринчи чемпионати 1914 йилда бўлиб ўтган. СССР таркибида Ўзбекистон 1920 йиллардан бошлаб тўрли мусобақаларда қатнаша бошлаган.
СССР футбол ҳаётида Ўзбекистон доимо алоҳида ўринда турган. Ўзбекистон совет ва жаҳон футболига Ўзбекистон дарвозабон Юрий Пшеничниковни, ўйинчилар Максим Шацких, Берадор Абдураимов, Миржалол Қосимов, Вадим Абрамов, Геннадий Красницкий, Самвел Бабаян ва Судья Равшан Эрматовкаби юлдузларни тақдим этган.
Бугун мустақил Ўзбекистон футболи ривожланиши янада баланд чўққига чиқиш арафасида турибди. Ўзбекистон миллий жамоаси футбол оламида энг нуфузли мусобақа бўлган — Жаҳон Чемпионатига чиқиш арафасида турибди. 2018 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон Чемпионати Россияда ўтказилади.