ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Тошкент аэропорти яқинида 800 автомобилга мўлжалланган кўп қаватли автомобил тўхташ жойи қурилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, “Тошкент” вокзали ва ипподром яқинида ҳам автомобил тўхташ жойларини қуриш режалаштирилмоқда, деди Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Рустам Раҳматуллаев “Халқ сўзи” газетасига берган интерьюсида.
Айни вақтда “Самарқанд Дарвоза” савдо кўнгилочар маркази ҳамда “Чорсу” бозори рўпарасида мана шундай кўп қаватли тўхташ жойлардан бири муваффақиятли фаолият юритмоқда.