ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Тезюрар трамвай линияси "Олмазор"(собиқ "Собир Раҳимов") метроси станциясидан Сергели туманигача қурилади, деб хабар қилди Тошкент қурилиш ва архитектура бошқармаси раҳбари в.б. Рустам Рахматуллаев “Халқ сўзи” газетасига берган интевьюсида.
У шунингдек, шаҳарда янги метро станциялари қурилиши давом эттирилишини ва метро линиялари давомийлиги 6,5 км узайишини таъкидлади.