ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги қўшнларни олиб чиқишни бошлади, лекин зарурат туғилса Россия самолётларини қайтариши мумкинлигини айтди, Россия президенти Владимир Путин, Кремлда ҳарбийларни мукофотлаш маросимида.
Путиннинг сўзларига қараганда Суриядаги ушбу ҳарбий компания Россия ғазнасига 33 миллиард рублга тушган, лекин ушбу маблағ Мудофаа вазирлигининг бюджетига “ўқув машғулотлари” учун киритилган маблағ доирасида. Ҳаммага маълумки энг яхши ўқув машғулот бу – ҳақиқий жанг шароитидир. Қурол аслаҳани ўқув машғулотида сарф қилгандан кўра, жангда сарф қилган афзал, деди президент.
“Россия қўшнларининг асосий қисми олиб чиқиб кетилганидан кейин ҳам регионда кучлар мувозанати сақланиб қолади. Ундан ташқари, бизнинг қўллаб-қувватлашимиз ва берган ёрдамимиз эвазига, яқин келажакда, Сурия армияси ва ватанпарвар кучларининг жиддий муваффақиятини кузатамиз”, — деди Путин.
Сурияда қолдирилган Россия қўшнлари тинчликни сақлаш ва тинчлик учун имконият яратиш йўлида ўта муҳим вазифани бажариши керак.
“Биз Сурия қонуний ҳукуматини ва Қуролли кучларини мустаҳкамлаш йўлида улкан ишларни амалга оширдик. Бу ҳақида мен БМТ минбаридан туриб ҳам гапирган эдим. Бугун улар нафақат террорчилардан ҳимояланиш, балки уларга қарши муваффақиятли ҳужумлар олиб бориш имконига эга. Сурия армияси стратегик ташаббусни қўлга киритган ва ўз ерини террорчилардан тозалаш имконига эга”, — деди Россия президенти.
Россия Сурия президенти Башар Асад илтимосига биноан Ҳаво-космик кучлари Сурия ҳудудида ўрнашиб олган ИД террорчиларига қарши курашни 2015 йилнинг 30 сентябрида бошлаган эди. Олти ой давомида Россия авиацияси 9 мингдан зиёд жанговор учишлар амалга оширди ва террорчи гурҳларнинг минглаб мустаҳкамланган истеҳкомлари, қурол-яроғ омборлари ва минглаб террорчилар йўқ қилинди. Йўқ қилинган террорчилар орасида 2 мингга яқини Россиялик террорчилар бўлган. Натижада Суриядаги вазият тубда ўзгариб, тинчлик ўрнатиш жараёни бошланди.