Сумалак - баҳорнинг тансиқ таоми

Oбуна бўлиш
Ўрта Осиё мамлакатларида баҳорда Сумалак пишириш қадимий одатдир. Сумалак одатда Наврўздан 40 кун олдин ва 40 кейин пиширилади.

Сумалак келиб чиқиши ҳақида кўплаб ривоятлар бор, лекин улар орасида бири менга жуда ёқади. Қадим замонларда, бир аёл икки боласи билан яшаркан. Аёл болаларига егулик топиб бера олмай, қийналиб яшаркан. Бир куни уйида ҳеч нарса қолмабди, болалари бўлса оч қолиб, "овқат беринг" деб сўрашдан тўхтамабди. Шунда аёл қозонга сув солибди ва унга уйи олдида ўсган ўтни солиб қайната бошлабди. Қозонда бир нима бордек бўлиб туриши учун ичига икки-учта кичик тош ҳам солибди. Болалари ҳар замон овқат сўраганда, аёл "ҳали пишмади болам", деб қозонни кавларкан. Шу тариқа болалари ва аёл чарчаб ухлаб қолишибда. Эрталаб туриб қараса, қозонда ажойиб ва тўйимли таом пишиб турган экан.

 

 

Янгиликлар лентаси
0