ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Эронда "Яндекс"нинг халқаро сайтини блокировка қилди, РИА Новости "Коммерсант" нашри хабарига асосан.
Yandex.com сайти блокировка қилингани туфайли Яндекснинг Украинадаги, Белорессиядаги, Қозоғистондаги ва Туркиядаги сайтларига киришнинг иложи йўқ. Ушбу чекланишлар Яндекснинг yandex.ru каби ҳудудий сайтларига киришни беркитмаган.
Россияда энг оммавий интернет қидирув тизими бўлган Яндекс, ушбу янгиликка хотиржам мунособатда бўлишди. Улар айтишича “Эрон — Яндексни қизиқтирган асосий бозорлардан эмас”.
Россиянинг Теҳрондаги пресс-атташеси Максим Сулов айтишига қараганда, yandex.com ҳақиқатдан ҳам блокировка қилинган. “Эрон томони фикрига кўра, у ерда ислом қадриятларига тўғри келмайдиган маълумотлар бор. Лекин yandex.ru ишини давом эттирмоқда”, — деди у.
“Эронда сайтларни кўздан кечирадиган махсус хизмат бор. Бирор манбаани блокировка қилиш ҳақидаги қарорни ўшалар қабул қилади”, — деди дипломат. Унинг сўзларига қараганда ҳозирги кунда Эронда Facebook, Twitter, "ВКонтакте" ижтимоий тармоқлари блокириовка қилинган. Шунга қарамасдан, фуқаролар VPN серверлари орқали ушбу чекловларни айланиб ўтади.
Ҳукуматга яқин бўлган манбаанинг айтишига қараганда, Яндексни блокировка қилиш ҳақидаги қарор Эрон ҳукуматнинг юқори даражасида муҳокама қилинган.