Бишкекдаги ахлатхонада чақалоқ танаси топилди

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишБишкекдаги ахлатхона уюми
Бишкекдаги ахлатхона уюми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу - ҳафта давомида иккинчи бор такрорланаётган мудҳиш ҳолат. Бу сафар чақалоқни целлофан пакетга ўраган ҳолда ташлаб кетишган. Гўдак танасини пластик идишларни йиғиб юрган эркак топиб олган.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Бишкек шаҳридаги ахлатхона ҳудудидан янги туғилган чақалоқ танаси топилди, деб хабар қилади Бишкек шаҳри ИИБ матбуот хизмати, Sputnik Қирғизистон хабарига кўра.

Милиция ходимлари маълумотига кўра, мудҳиш топилма ҳақида чоршанба куни соат 11:00 чамаси хабар келган. Чақалоқ танасини пластик идиш териб юрган эркак топиб олган.

"Кундуз, соат 10лар чамаси, ахлатхонада пластик идиш йиғиб юрган эркак целлофан пакетга дуч келган. Ичида идиш бормикин, деган ўйда пакет оғзини очган. Аммо пакет ичидан идиш эмас, чақалоқнинг жонсиз танаси чиқққан. Эркак чақалоқни чопонга ўраб, ёнида мобил телефони йўқлиги сабаб, яқиндаги уйларга қараб йўл олган. Биринчи хонадон эшигини тақиллатиб, уй эгаларидан милицияга хабар беришларини сўраган”, — деб изоҳ берди ушбу ҳодиса юзасидан Бишкек шаҳар ИИБ ходими.

Милиция ходимлари томонидан чақалоқ танаси шаҳар моргига олиб борилган, суд-тиббий экспертизаси чақалоқ қиз бола эканлигини тасдиқлади. Ушбу ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

10 март куни Шобдон Ботир проспекти ва Али Тўқомбаев кўчалари кесишмасида ҳам янги туғилган чақалоқ танаси топилган эди.

Янгиликлар лентаси
0