ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. АҚШ — Россия ва Хитойга қарши урушга тайёр эмас, деб ёзади Defense News нашри Америка Пиёда қўшинлари штаби раҳбари генерал Марк Милли сўзларига таянган ҳолда, РИА Новости.
Америка армиясининг жанговор тайёргарлиги терроризмга қарши кураш, Ироқ ва Афғонистондаги урушлар туфайли юзага келаётган бюджет қисқариши натижасида заифлашиб бормоқда, деб ҳисоблайди Марк Милли.
Америка генерали таъкидига қараганда, АҚШ армияси регионал ҳажмда ҳамда террорчиларга қарши операцияларнигина амалга оширишга қодир. Аммо Россия, Хитой, Эрон ёки Шимолий Корея сингари қудратли душманга қарши уруш очиш зарурати Пентагонни қаттиқ ташвишлантиради.
"АҚШ армияси ҳозирда №Ислом давлати”, "Ал-Қоида", "Ан-Нусра фронти" ва бошқа террорчилик уюшмаларига қарши курашишга тайёр. Аммо у бирданига икки кучли давлатга, мисол учун Россия ва Хитой ёки Эрон ва Шимолий Кореяга қарши уруш очишга тайёр эмас”, — деб иқтибос келтиради Defense News Марк Милли сўзларини.
Генерал таъкидлашича, америка армияси душман ҳаракатларига қарши ўз вақтида жавоб бера олишга қодир эмас, шу боис, у урушда мағлубиятга юз тутиши мумкин.