ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Россия Ироқ Қурдларига қурол еткизиб берди. Беш зенит ўқотар мосламаси “ЗУ-23-2” Ироқ Қурдистони ҳарбий кучлари – пешмергега 14 март куни топширилди, РИА Новости хабари асосида.
“Беш зенит ўқотар мосламаси ва 20 минг снаряд, Ироқ Қурдистони қуролли кучлари – пешмергега еткизиб берилди. Қуроллар Ироқнинг Россиядаги элчиси, Россия бош консули ва пешемерге Бош қўмондони ўринбосари иштирокида топширилди”, — деди Артер Григорян, Россия консуллиги атташеси Артем Григорян.
Григорянинг сўзларига қараганда, пешмергега қурол еткизиб бериш расмий Боғдод билан келишилган ҳолда амалга оширилмоқда. Россиянинг Боғдоддаги элчиси Илья Морозов 13 март куни Ироқ Қурдистони президенти Масуд Барзани билан учрашган ва Россиядан қурол еткизиб беришни муҳокама қилган.
Қуроллар топширилганидан кейин Россия элчиси: “Бу охирги партия қурол эмас. Россия ушбу қурол ёрдамида пешмерге ва Ироқ қуролли кучлари ИДни енгишига умид қилади”, — деди элчи.
23 миллиметрли зенит ўқотар мосламаси ЗУ-23-2 аслида 1500 метр баландликда ва 2500 метргача узоқликда бўлган учувчи объектларга қарши кураш учун мўлжалланган. Асосан ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилишга мўлжалланган қурол баъзан душманнинг енгил ҳимояланган пиёда қўшинларига ва зирҳли автомобилларига қарши ҳужум учун ҳам ишлатилиши мумкин.
Керак бўлганда, ЗУ-23-2 самолётдан парашют ёрдамида десантировка қилиниши мумкин. Зенит мосламасининг тўплари катта бурчакларга буралиш имкнига эга бўлгани туфайли тоғ шароитида олиб борилаётган жангларда ҳужум ва ҳимоя учун катта имкониятлар яратади. 1990 йилларда Чеченистон уруши вақтида ЗУ-23-2 тоғ урушида ўзини смарали қурол сифатида намойиш қилди.