ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Туркия президенти Ражаб Эрдўғон мухолифат ОАВларига қарши олиб бораётган сиёсат ва Туркия ҳудудида охирги вақтларда содир бўлган террорчилик ҳужумлари, саёҳлар оқимининг кескин камайишига олиб келди, деб ёзмоқда Германиянинг Die Zeit газетаси.
“Мухолифат ОАВларига Туркия ҳукумати томонидан бўлган босим туроператорлар ва саёҳлар томонидан маъқулланмаяпти. Одамлар айнан Туркия президенти сиёсатидан чўчиб, саёҳатдан воз кечмоқда”, — дейилган нашр сайтида. “Эрдўғоннинг бундай ҳаракатлари Туркия обрў-эътиборини тушушига олиб келди”, — дейди Zeit.
Ундан ташқари, туристларни охирги вақтларда Туркияда тез-тез бўлиб турган террорчилик ҳужумлари ҳам чўчитиб қўйган. Одатда, март ойининг бошида Стамбулдан ҳар бирига 35 саёҳ минган экскурсия автобуслари ҳар кун қатнай бошларди. Энди бўлса, ҳафтада ҳар бирга 12 саёҳ минган икки автобус қатнамоқда”, — деди экскурсия олиб борувчилардан бири нашрга.
Германия нашри маълумотга кўра, Истамбул меҳмонхоналарида одам сони 50% га камайган. Ушбу йилнинг январ ва февралида меҳмонлар сони камайиши, бутун ўтган йили давомида камайган туристлар сонига тенг, дейилган мақолада.
Туркияда 2015 йилда саёҳлар сони 2014 йилга қараганда 1,6 % га камайди. Европа мамалакатларидан келган саёҳлар сони кескин камайгани айтиб ўтилган. Масалан Италиялик туристлар сони 27 %га, франциялик туристлар сони 18 %га, испанияликлар – 17 %га камайган. Туркия статистика қўмитаси хабарига кўра ўтган йили чет эл туристларидан олинган даромад 8,3 % га камайди.
2016 йилда Туркияда 11 теракт амалга оширилди. Уларнинг охиргиси Анқарада 13 март куни амалга оширилди. Ўшанда автобус бекатида уюштирилган портлашда 34 киши қурбон бўлди, 125 киши яраланди.