Эксперт: мигрантларга 10 минг рублга мажбурий суғурта сотиш – бу улардан сурбетларча фойдаланишдир

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСахарово қишлоғидаги Миграция маркази
Сахарово қишлоғидаги Миграция маркази - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Добрососедство” фондининг ривожланиш директори Юрий Московскийнинг фикрига кўра, тиббий суғурта сотиб олишга пули бўлмаган Ўрта Осиёлик мигрантлар Россияга келишдан воз кечади ёки ушбу қонунни айланиб ўтиш йўлини излайди.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik, Мария Шелудякова. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россияга келаётган барча чет элликларга мажбурий тиббиёт суғурта полиси олишни таклиф қилмоқда. Ҳозир ушбу қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, кучга кирган тақдирда, у ўн миллиондан ортиқ чет эл фуқароларининг ҳаётига таъсир кўрсатади.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф қилган тиббий суғурта қоплайдиган маблағи 2 млн рублдан ортиқ бўлиб, тез ёрдам хизмати кўрсатишни ўз ичига олган бўлиши керак. Cуғурта компаниялари фикрича ушбу полис нархи 10 минг рублдан қиммат бўлади.

Россия қонунчилигига биноан, Россияда ишлаётган мигрантлар ҳозир ҳам тиббий суғуртага эга бўлиши керак, лекин унинг қиймати ва муддати аниқ белгиланмаган. Патент асосида ишлаётган МДҲ фуқаролари тиббий суғуртага ўртача нархи 5,5 минг рублни ташкил қилади.

"Добрососедство" халқаро алоқаларни ривожлантириш фонди директори Юрий Московский,  Sputnik ка хабар беришича, бундай чоралар катта муаммоларга олиб келади, чунки “ойига 20 минг рубл ойлик олаётган одам учун 10 минг суғурта пули тўлаш  амри маҳол бўлади”, — деди у.  

“Ҳар бир нарса мантиқ чегарасида бўлиши керак. Ушбу қонун туфайли улар ё Россияга келишдан воз кечади ёки қонунни айланиб ўтиш йўлини излайди”, — деди миграция эксперти.

Московскийнинг фикрига кўра, ушбу чоралар “энг камбағал аҳоли ҳисобидан” давлат бюджетини тўлдиришга қаратилган. Бундай ҳатти ҳаракатлар Россияда ишлаётган фуқароларнинг ойлиги пастлигининг сабабидир. “Бу мигрантлардан сурбетларча фойдаланиш. Менимча бу нотўғри”, — деди у.  

Экспертнинг фикрига кўра, Россияда ишлаётган мигрантлар, уларнинг барчасида тиббий полис бўлишига қарамасдан, камдан-кам ҳолларда ундан фойдаланишади.

“Мигрантларнинг асосий қисми асосан иш билан машғул ва камдан-кам ҳолларда шифокорга мурожаат қилишади. Бу маънода, улар россияликларга ўхшайди — касаллик йиқитмагунча ишлайверишади. Ҳаммаси қонун тафсилотларига боғлиқ. Айни вақтда ушбу қонун айнан қандай мигрантларга таалуқли эканлиги ҳам номаълум”, — деди Московский

Россия Федерал Миграция хизмати хабарига кўра 2016 йилнинг 4 март ҳолатига Россия ҳудудида 348 минг Қирғизистон, 863 минг Тожикистон, 625 минг Қозоғистон, 24 минг Туркманистон ва 1,7 млн Ўзбекистон фуқаролари бор. Экспертлар фикрига кўра – 10 минг сўм Ўрта Осиё мамлкатларидан келган мигрантлар учун катта маблағ.

Янгиликлар лентаси
0