ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Тошкентда янги нархлар 1 апрелдан бошлаб кучга киради. Сув таъминоти нархи 5,7 % га ошади, дейилган “Сувсоз” давлат унитар корхонаси хабарида.
Нархлар ошиши биринчи навбатда электр энергияси ва бошқа ресурслар нархи ошиши билан боғлиқ. Бир кубометр совуқ сув нархи, хонадонда сув ҳисоблагич ўрнатилилганидан кейин – 390 сўмни ташкил қилади. Агар ҳисоблагич ўрнатилмаган бўлса, ойига 4,8 минг сўм тўлашга тўғри келади. Канализация билан жиҳозланган ҳовлилар учун совуқ сув нархи 280 сўмни ташкил қилди, канализация бўлмаган уйларда – 170 сўм.
Яқинда Тошкентда иссиқ сув нархи 8,5 % га ошганини хабар берган эдик. Охирги марта Тошкентда совуқ сув нархи 2015 йилнинг октябрида ошган эди.