ТОШКЕНТ, 16 мар —Sputnik. Покистон шимоли-ғарбида автобус портлаши натижасида камида 15 давлат хизматчиси қурбон бўлди, РИА Новости Рейтер агентлиги хабари асосида.
Маҳаллий полиция хабарига кўра, теракт чоршанба куни эрталаб, Мардан шаҳридан Хайбер вилоятининг маъмурий маркази Пешавар шаҳрига кетаётган автобус ичида содир бўлган. Полиция хабарига кўра 15 киши қурбон бўлган, ўнлаб одамлар жароҳаиланган.
Покистоннинг Dawn нашри хабарига кўра, портловчи мослама автобус ичига ўрнатилган бўлган.
Ҳозирча, ушбу теракт учун жавобгарликни ҳудуддаги террорчи ташкилотларнинг ҳеч бири ўз бўйнига олгани йўқ.