ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik, Мария Шелудякова. Россия ва АҚШ олимлари Ўзбекистон ҳудудида биргаликда олиб борган изланишлар натижасида, Ер шарида яшаган ушбу ҳайвонлар улкан йиртқичга айланишидан олдин, ўткир эшитиш қобилияти ва ривожланган интеллектга эга бўлган эканлар.
Олдин олимларга фақат Шимолий Америка қитъасида 70 миллион йил аввал, Бўр даврида яшаган Tyrannosaurus Rex номли улкан йиртқичнинг ўзи таниш эди. Яқин ўтмишда унинг Юра даврига оид аждоди топилган. Ушбу топилмага қадар палеонтологлар, қандай қилиб Осиёда яшаган, бўйи одамдек келадиган, тираннозаврлар Америка қитъасида улкан тираннозаврларга айланганини тушуна олмаган эди.
Изланишларда қатнашган олимлардан бири, биология фанлари доктори Александр Аверьяновнинг айтишига қараганда Ўзбекистонда топилган ушбу топилма, тираннозаврлар ривожланишида йўқолган тизим бўлди.
“Ушбу топилма гигант ва кичик тираннозаврлар орасидаги йўқолган тизим бўлди. Бу турдаги динозаврлар ҳақида олдин ҳеч нарса маълум эмасди”, — деди палеонтолог.
Аверьяновнинг сўзларига қараганда, суякларнинг катта қисми совет даврида топилган эди. 1997 йилдан бери Қизилқум чўлида АҚШ ва Россиянинг қўшма экспедицияси ишлади. Олимлар тираннозаврнинг бош суягини компьтер орқали скан қилишди ва йиртқичнинг қулоқ ичи тузилишини қайта тиклашга мувофиқ бўлишди.
Бунинг натижасида олимлар йиртқичнинг қулоғи жуда яхши эшитиш қобилиятига эга бўлганлигининг гувоҳи бўлишди. У айниқса паст частотадаги товушларни, масалан ҳайвонларнинг қадам босишини, яхши эшитган.
“Товуш бошида ер орқали тарқалади, кейин жуда паст даражада ҳавода тарқалади. Кўп ҳайвонлар уни эшита олмайди. Тираннозаврлар бўлса, бундай товушларни жуда яхши эшитган, бу эса унга ўлжа топишга ва самарали ов қилишга ёрдам берган”, — деди Россиялик олим.
Динозаврлар анча катта мия ва ривожланган интеллектга эга бўлган. Ушбу топилма олимларни “тираннозаврлар улкан йирқичга айланишдан олдин, жуда ақлли ҳайвонга айланган, айнан шу тартибда”, — деган хулосага олиб келди.