АҚШ ва Британия дипломатлари шпионлик қилаётган вақтда тутиб олинди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишФХХ хизмати чегара бузувчиларни тутиш ўқув-машғулотлари
ФХХ хизмати чегара бузувчиларни тутиш ўқув-машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Ҳаво-космик кучлари ҳақида маълумот тўпламоқчи бўлган АҚШ ва Британия фуқаролари ҳақидаги маълумот Россия Ташқи Ишлар вазирлгига юборилди.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ташқи Ишлар вазирлигига Россия Ҳаво-космик кучлари ҳақида маълумот тўпламоқчи бўлган АҚШ ва Британия фуқаролари ҳақида маълумот юборилди, махсус хизматлар хабари асосида.

“Чет эл фуқаролари томонидан Россия ҳудудида амалга оширилган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар Ташқи Ишлар вазирлигига юборилди. Ушбу материаллар асосида тааълуқли мамлакатлар элчихоналарига арзномалар юборилади”, — деди Россия махсус хизмати вакили.

Унинг сўзларига қараганда, охирги вақтларда чет эл вакиллари томонидан, жумладан аккредитация қилинган дипломатлар томонидан, ноқонуний йўллар билан Россия Ҳаво-космик кучлари фаолияти ҳақида маълумот олишга уринишлар бўлмоқда.

“Март ойининг бошида, Буюк Британия элчихонаси ҳарбий атташеси Коатален-Ходжсон, керакли рухсатномага эга бўлмаган ҳолда, Алания ҳудудидаги Моздок туманига ташриф буюрган. Ушбу регионга чет эл фуқаролари ташрифи чекланган. Ташриф давомида Британиялик дипломат “Моздок” аэродроми ортидан, махсус фото ва видеотехника ёрдамида, яширин кузатув олиб борган”, — деб абар берди махсус хизмат вакили.

“Ушбу ойининг ўрталарида Москва вилояти Чкаловский аэродроми яқинида АҚШ фуқароси Филмер Пол Брайан қўлга олинди. Унинг ёнида парвозлар бошқарув маркази частотасига мослаштирилган радиосканнер ва  аэродромдаги ҳарбий ва фуқаро самолётлари фотосуратлари  топилган“, дейилган махсус хизмат ходими хабарида.

 

Янгиликлар лентаси
0