Бошқирдистонда ёнғинда 12 мигрант қурбон бўлди

© Sputnik / Алексей Вовк / Медиабанкка ўтишЁнғин
Ёнғин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Стерлитамак шаҳрида содир бўлган ёнғинда икки аёл ва ўн эркак қурбон бўлган. Уларнинг бари МДҲ давлатлари фуқаролари бўлган.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Стерлитамак шаҳрида шахсий уйларнинг бирида содир бўлган ёнғиндан кейин 12 кишининг жасади топилган. Республика Тергов қўмитаси хабарига кўра,  қурбон бўлганлар собиқ СССР мамлакатларидан Россияга ишлаш учун келган фуқаролар бўлган.

“Воқеа содир бўлган жойга тергов-қидирув гуруҳи етиб келган. Маълум бўлишича, бир қаватли хусусий уй ёниб кетган. Уй Стерлитамаклик икки кишига тегишли бўлган: 31 ёшли эркак ва 53 ёшли аёлга. Ёнғин ўчирилганидан кейин, ўн икки кишининг жасади топилган”, — дейилган хабарда.     

Қурбонлар орасида икки аёл ва ўнта эркак бор, уларнинг бари собиқ СССР мамлакатларидан ишлашга келганлар, деди Тергов қўмитаси вакили.  

“Қурбонлар шахси аниқланмоқда, воқеа содир бўлган жойда тергов бошқармаси вакиллари ва криминал лаборатория ишламоқда”, — дейишди бошқармада.

Вилоят раҳбари Рустем Хамитов ушбу воқеа юзасидан тезкор мажлис ўтказди ва ундан кейин ушбу воқеа билан яқиндан танишиш учун мувфиқлаштириш штаби ташкил қилинади, деб хабар беришди маъмуриятда.

 

Янгиликлар лентаси
0