Москвада ўзбекистонлик интернет-куёв қўлга олинди

© Startup StockphotosИнтернет фойдаланувчиси
Интернет фойдаланувчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қимматбаҳо иномаркани ижарага олган “куёвбола” ўз маъшуқаларини ресторанларга таклиф қилган. Сўнг, кутилмаганда пайдо бўлган моддий қийинчиликлар ҳақида оғиз очиб, улардан ёрдам сўраган. Натижада, бир аёлдан - 190 минг, яна иккитасидан 720 минг ва 340 минг рублдан ундиришга муваффақ бўлган.

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Москвалик уч аёлдан 1 миллион рублдан ортиқ пул ўндирган ўзбекистонлик “интернет-куёв” Москвада суд қилинади, деб хабар қилди прокуратура душанба куни.

Тергов маълумотига кўра, Умид Жабборов исмли Ўзбекистон фуқароси 2014 йилда танишув сайтларининг бирида ўйлаб топилган исм остида рўйҳатдан ўтган. “Интернет-кув” моддий томондан мустақил аёлларни излаб топиб, улар ишончига кирган ва маълум вақт ўтгач турли баҳоналар остида катта маблағ беришларини сўраган.

Шу тариқа, 2014 йил октябр ойидан бошлаб 2015 йил январига қадар Жабборов 30-38 ёшдаги уч нафар москвалик аёллар билан танишишга муваффақ бўлган. У аёлларга ўзини халқаро бизнесга эга БААлик бойвачча тадбиркор сифатида таништирган.

Аёлларга янада хуш ёқиш учун, у қимматбаҳо иномаркани ижарага олган ва уларни ресторан ҳамда кафеларга таклиф қилган. Сўнгра, маълум вақт ўтгач, Жабборов кутилмаганда юзага келган моддий қийинчиликлар ҳақида оғиз очиб, унга ёрдам беришларини сўраган.

Пулларни олган Жабборов, табиийки ғойиб бўлади. Қаллоб 2015 йил ноябр ойида, ўтказилган бир неча тезкор тадбирлардан сўнг қўлга олинди.
"Ушбу жиноий иш кўриб чиқиш учун Москва шаҳри Останкино туман судига йўналтирилди. Айбланувчи ҳибсга олинган”, — дейилади муассаса хабарида.
Останкино туманлараро прокуратураси Жабборовга қарши қаратилган айблов хулосани тасдиқлади. Жабборов алдаш йўли орқали фуқарога катта миқдорда моддий зиён етказганликда  айбланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0