ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. "Ўзулгуржисавдоинвест" ассоциацияси, че эл улгуржи савдо корхоналарини жалб қилиш ва мева ва сабзавотлар эспортини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистонда янги, кўргазмали бизнес-майдонча ташкил қилишни режалаштирган, ассоциация вакилининг Sputnik мухбирига берган хабарига асосан.
"Ўзулгуржисавдоинвест" ассоциацияси миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини, айниқса узум ва полиз маҳсулотларини омборхоналарда жамлаш ва уларни чет элга экспортини ташкил қилиш билан шуғулланади.
“Биз биринчи “Ўзбекистон мева ва сабзавотлари” номли бизнес форум ташкил қилиш ниятидамиз. У ерга чет эллик етакчи савдогарларни, йирик транспорт компаниялари, қайта ишлаш корхоналари ва қишлоқ хужалик маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар вакилларини таклиф қилиш ниятидамиз. Тадбирнинг асосий мақсади – чет эллик харидорларга керакли миқдорда мева ва сабзавотлар сотиб олиш учун шароит яратишдир”, — деди ассоциация вакили.
Бундай тажриба қишлоқ хўжалигининг бошқа секторларида ўзини оқлаган. Масалан, Ўзбекистонда ўн йилдан бери Халқаро пахта ярмаркаси ўтказилади. У ерда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган пахтанинг асосий қисмини сотиш бўйича шартномалар тузилади.
“Ўзбекистон мева ва сабзавотлари” форуми биринчи бор 2016 йилнинг май ёки июнь ойларида ўтказиш режалаштирилган. "Ўзулгуржисавдоинвест", қайси маҳсулотга ҳаридор кўплигини билиш мақсадида, чет эллик харидорларни асосий маҳсулотлар йиғим терим мавсуми бошлангунига қадар таклиф қилмоқчи. Ассоциация форум натижасига қараб фермерлар билан ишлайди.
“Бу ҳамма учун қулай бўлади. Харидорлар Тошкентга бир-икки кунга келиб, бир майдонда фермерлар, транспорт компаниялари, божхона ходимлари ва бошқалар билан учрашиши мумкин. Ундан ташқари бу Ўзбек мева ва сабзавотларини бутун дунёга тарғиб қилувчи ажойиб омил бўлади”, — деди вакил.
Кўргазмани ташкил қилишда ҳамкор этиб тажрибали ITE Uzbekistan компанияси танланди. Форум “Ўзкўргазмасавдо” марказида бўлиб ўтади.
Кўргазма ташкилотчилари, МДҲ давлатлари, хусусан Россия улугуржи савдо компанияларига алоҳида эътибор бериш ниятида. Ассоциация вакили сўзларига қараганда улар Россиянинг йирик савдо тармоқлари ва гипермаркетлари вакиллари ташрифига умид боғламоқда.
Ўтган йили Ўзбекистонда 12,5 миллиона тонна сабзавот ва картошка етиштирилди, 1,8 миллиона тонна полиз маҳсулотлари, 1,5 миллиона тонна узум, 2,73 миллион тонна мевалар етиштирилди. Уларни сақлаш учун мамлакатда 114 совутувчи камералар янгиланган.