ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Тошкентда, 2016 йилнинг февралида, йил бошига қараганда уй жой нархи 4%га арзонлашди, «Газете.uz» хабарига асосан.
CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси маълумотларга қараганда, Тошкентда, панелли уйларда квартиралар ўртача нархи квадрат метрига 638 $дан 607 $ га тушган, . ғиштли уйларда эса 708 $ дан 678 $ га тушган. Бу йил бошидаги кўрсаткичларга қараганда 4 % га кам.
Тошкентда квартиралар нархи, албатта, уларнинг жойлашган жойига ҳам боғлиқ. Энг баланд нархлар, кутилганидек, марказий туманларда. Қуйидаги харитага асосан 1 зонада, яъни Тошкентнинг энг марказда ўртача нарх квадрат метрига 843 $ дан 825 $ га тушган, 2 зонада нархлар квадрат мтерига 732 $ дан 700 $ га тушган, 3 зонада квартиралар нархи 624 $ ни ташкил қилган, 4 зонада 557 $ 5 зонада эса 523 $ ни ташкил қилган. Бу кўрсаткичлар йил бошига қараганда, ўртача 3-4 % га кам.