Путин қўшнларини Суриядан олиб чиқишга буйруқ берди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишСуриянинг "Хмеймим" аэродромида Россия ҳарбий гуруҳи
Суриянинг Хмеймим аэродромида Россия ҳарбий гуруҳи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин, Мудофаа вазири Сергей Шойгуга 15 мартдан бошлаб Суридан ҳарбий қўшнларининг асосий қисмини олиб чиқишга буйруқ берди.

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Владимир Путин, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуга, мўлжалланган вазифа якунланиши мунособати билан, Россия ҳарбий қўшинларининг асосий қисмини Суриядан олиб чиқишга буйруқ берди. Шу билан бир вақтда, президент Россия Ташқи Ишлар вазири Сергей Лавровга Сурияда тинчлик ўрнатиш борасида дипломатик йўналишдаги фаолликни оширишни топширди.

Давлат раҳбарининг фикрига кўра, Россия ўз қўшнларини олиб чиқиши ҳақидаги қарори барча томонлар учун ижобий белги бўлади ва можарони тинчлик йўли билан ҳал қилишга хизмат қилади.

“Умид қиламанки, бугунги қарор мухолифатда бўлган барча томонлар учун ижобий белги бўлиб, уларнинг ишончини оширади, ва Сурия можаросини тинчлик йўли билан ҳал қилишга хизмат қилади”, — деди Владимир Путин Сергей Лавров ва Сергей Шойгу билан бўлган учрашувда. Президентнинг фикрига кўра, ҳарбий қўшнлар олдига қўйилган асосий вазифалар якунланган.

“Ҳақиқатдан ҳам, қўшнларимизнинг самарали фаолияти можарони тинчлик йўли билан ҳал қилиш учун асос яратди. Сурия Араб республикасида  Россия ҳарбий кучлари олдига қўйилган вазифаларнинг асосий қисми якунланди. Россия ҳарбий кучлари иштирокида, Сурияда халқаро террорчиликка қарши кураш йўналиши тубдан ўзгарди”, — деди Путин.

Россия раҳбарининг айтишига қараганда, Суриянинг Тартус порти ва Хмеймим аэродромидаги қўшинларнинг бир қисми сақланиб қолади.

“Бизнинг Тартус портидаги ва Хмеймим аэродромидаги ҳарбий базаларимиз сақланиб қолади. Уларнинг асосий вазифаси ҳудудни денгиз ва ҳаводан ишончли ҳимоя қилиш ва келишилган тинчликни сақлаш шартларини амалга ошишини назорат қилиш”, — деди Владимир Путин.

Кремль матбуот хизмати хабарига кўра Россия президенти ва Сурия раҳбари орсида телефон суҳбати бўлиб ўтган.

“Башар Асад Россия қуролли кучларининг жанговор қобилияти, ботирлиги ва қахрамонлигига юқори баҳо берди ҳамда Россияга террорчиликка қарши курашда кенг кўламли кўмаги ва тинч аҳолига гуманитар ёрдами учун ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдирди”, — дейилган Крмель матбуот хизмати хабарида.       

Россия Ҳаво-Космик кучларининг террорчиликка қарши жанговор операцияси Сурия Араб республикасида 2015 йилнинг 30 сентябрда бошланган эди. Ўтган давр мобайнидан Россия ҳарбий кучлари террорчиларнинг минглаб жанговор объектларини, бошқарув пунктларини, қурол-яроғ омборларини, ўқув полигонлари ва бошқа қурилмаларини йўқ қилди. Ушбу операция натижасида бугунги кунда Сурия можаросини тинчлик йўли билан ҳал қилиш учун ишончли асос ва умид пайдо бўлди.  

Янгиликлар лентаси
0