Москвада Наврўз байрами ВДНХ боғида нишонланади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишМосквада ВДНХ боғи дарвозаси
Москвада ВДНХ боғи дарвозаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Байрам тантанасида театрлаштирилган намойиш ва ижодий гуруҳлар чиқишлари бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Наврўз барамига бағишланган тантанали намойишлар 20 март куни москванинг ВДНХ боғида, 75 павильонда бўлиб ўтади,  Sputnik Тожикистон хабарига кўра.

Байрам дастури концерт, халқ амалий безак санъати намуналари кўргазмаси, миллий либослар намойиши, миллий таомлар дегустацияси ва спорт беллашувларидан ташкил топган. Ундан ташқари халқ амалий санъати турлари бўйича мастер класслар ва фотокўргазма ҳам режалаштирилган.

Тадбирда Ўзбек миллий-маданий автономияси ҳам ўз экспозициясини намойиш этади. Байрам меҳмонларини костюмлар ва вокал томошалардан ташқари, миллий томлар билан сийлашади.

Павильонда Наврўз байрамини нишонлайдиган бошқа мамлакатлар стендлари ҳам бўлади. Хусуан, меҳмонлар Тожикистон экспозициясини ҳам томоша қилишлари мумкин.

Тожикистон стенди Наврўз байрамининг қадимий урф-одатлари билан бойитилган бўлади. Меҳмонлар тожик усталарининг маҳсулотлари билан таниши мумкин. Тожик ошпазлар эса меҳмонларни сумалак, палов, сомса каби одатий Наврўз таомлари билан сийлашади.

Байрам Наврўзга бағишланган театрлаштирилган намойишдан бошланади. Ушбу қадимий баҳор ва янгиланиш,, самимийлик ва дўстлик байрамида барча қатнашиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0