ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси “Тошкент” Республика фонд биржаси орқали умумий бошланғич қиймати 361,2 миллион АҚШ доллари этиб тайинланган энг йирик корхоналар — “Навоиазот” АЖ ва “Қизилқумцемент” АЖ давлат улушларини сотувга қўйди, деб хабар берилади қўмита расмий сайтида.
Жумладан, “Навоиазот” АЖнинг 49% активлари 200,9 миллион долларга баҳоланган, “Қизилқумцемент” АЖнинг 35,9% акциялари эса— 160,3 миллион долларга. Кўрсатилган давлат улушлари реализацияси “Тошкент” РФБнинг блок-трейдинг секциясидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади, дейилади хабар матнида.
Очиқ турда ўтказиладиган танловда қатнашиш учун буюртманомаларни қабул қилиш 2016 йил 16 мартдан бошланади. Танлов савдоларига тушган танлов таклифлари билдирилган конвертларнинг биринчи нусхалари эса – 15 апрелда очилади.