Sky News ИД жангариларининг 22 минг шахсий анкеталарини қўлга киритганини хабар берди

© AP Photo / FileБоевики Исламского государства (ИГИЛ)
Боевики Исламского государства (ИГИЛ) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Теленакал қўлга киритган анкеталарда жангариларнинг “транзит мамлкакатлари”, “олдинги тажрибаси”, “тавсия берган одам” каби маълумотлар, махсус хизматлар учун “олтин кони” бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Sky News телеканали қўлга киритган “Ислом давлати” жангариларининг шахсий анкеталари, махсус хизматлар учун “олтин кони” бўлиши мумкин, деди Британиянинг МИ-6 разведка хизмати Террорчиликка қарши кураш бўлимининг собиқ бошлиғи Ричард Барретт, РИА Новости хабарига аосоан.

Бироз олдин Британиянинг Sky News телеканали 22 минг ИД жангариларининг шахсий анкетасини қўлга киритганлиги ҳақида хабар берган эди. Анкеталарда жангариларнинг исми шарифи, манзили, оиласи, телефон номерлари ҳақида маълумотлар бор. Ушбу маълумотлар сақланган флешкани ИДнинг собиқ жангариларидан бир телеканалга берган. Террорчилар 51 мамалкат вакиллари бўлиб, уларнинг ҳар бири ИДга қўшилиш учун 23 саволга жавоб бериб ўзи ҳақида тўлиқ маълумот хабар қилган.

“Бу кўпчилликка “олтин кони” бўлиши мумкин, айниқса махсус ва разведка хизматлари учун”, — деди собиы разведкачи Барретт. Жангарилар ҳақида энг қизиқ маълумотлар “транзит мамлкатлари”, “олдинги тажрибаси”, “тавсия берган одам” ва “алоҳида ҳунарлари” бўлимларида топиш мумкин.

Барретнинг фикрича бу 2007 йилда ИДнинг 700 жангариси  ҳақида маълумотга эга бўлган “Синжар ёзувлари” топилганидан кейин иккинчи катта топилма деди. Телеканал маълумотига кўра ҳозирги вақтда жиддий ахборот уруши олиб борилмоқда ва ушбу ҳужжатлар ИДга қарши кураш учун самарали қурол бўлиши мумкин.

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ҳозирги вақтда дунё тинчлигига таҳдид солаётган энг катта хавфлардан бири бўлиб қолмоқда. Охирги уч йил давомида террорчилар Ироқ, сурия ва Шимолий Африка ва Ливия ҳудудида катта майдонларни эгаллаб олишга муваффақ бўлишди.

Янгиликлар лентаси
0