Наврўз байрами олдидан “Тозалаш” тадбири ўтказилмоқда

Oбуна бўлиш
Наврўз байрами олдидан барча шаҳарларда огоҳлик ва эҳтиёткорлик ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Наврўз байрами олдидан кенг кўламли “Тозалаш” операцияси олиб бормоқда, бу ҳақда жума куни Ички Ишлар вазири ўринбосари Турсунпўлат Тошпулатов хабар берди.

“Ташкилий равишда кенг кўламли “Тозалаш” операцияси олиб борилмоқда. Тадбир давомида аниқланган хуқуқбузарликлар вақтида бартараф этилмоқда”, — деди Тошпўлатов.  

 

Унинг сўзларига қараганда, ҳар бир аҳоли пунктида, айниқса чегарага яқин бўлган ҳудудларда, аҳолини огоҳликка ва эҳтиёткорликка чақирувчи, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.    

“Жамоат хавфсизлигини сақлаш, Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлигини сақлаш махсус гуруҳлари байрам намойишлари вақтида бутун республика ҳудудида ишлайди”, — деди вазир ўринбосари.

Наврўз байрами мунособати билан, 21 март Ўзбекистонда дам олиш куни деб эълон қилинган. Наврўз байрами куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида халқ сайллари, концертлар ва бошқа байрам тантаналари бўлиб ўтади.

 

Янгиликлар лентаси
0