ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. "Ўзбектелеком" АЖ жума куни эрталабга қадар интернет фаолиятида маълум узилишлар юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб, вужудга келган ноқулайликлар учун ўз мижозларидан узр сўрайди, деб хабар қилади “Экономическое обозрение” нашри.
Интернет фойдаланувчилари тахминига кўра, деб ёзади нашр, Қозоғистон ҳудудидан ўтган магистрал кабелнинг шикастланиши, алоқа узилишига сабаб бўлган бўлиши мумкин. Сешанба куни рўй берган ҳодиса борасида “Қозоқтелеком” ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаяпти.
Қозоғистон компанияси хабарида пайшанба куни бир қатор тармоқларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши маълум қилинган.