Stratfor асосчиси урушга тайёр туришни маслаҳат бермоқда

© Sputnik / Ilya Pitalev / Медиабанкка ўтишСуриядаги ҳолат. Алеппо шаҳри
Суриядаги ҳолат. Алеппо шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка аналитика маркази, яъни Stratfor асосчиси Жорж Фридман сўзларига қараганда, тарихда ҳар юз йилликда давлатлар ўртасида йирик ҳарбий тўқнашувлар юз берган. “Шу боис, XXI асрда воқеалар бошқача ривожланишига умид қилмаса ҳам бўлади”, - деб таъкидлади Фридман.

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Америка аналитика маркази асосчиси Жорж Фридман “Business Insider” нашрига берган интервьюсида “урушга тайёр туриш” зарурати ҳақида таъкидлади, РИА Новости хабари асосида.

Су-35 қирувчиси. - Sputnik Ўзбекистон
National Interest АҚШ Россияга қарши қандай қурол билан жанг қилишини айтди

Фридманнинг сўзларига кўра, “мавжуд тизимни ларзага солган” уруш тарихда ҳар юз йилликда юз берган.
"Европадаги етти йиллик уруш, XIX асрдаги Наполеон Бонапарт ҳарбий ҳаракатлари, Улуғ жаҳон урушлари… Хуллас, ҳар юз йилликда нимадир юз берган. Бу юз йилликда уруш бермайди, деб гаров ўйнамоқчимисиз мен билан? Мен сиз билан бу борада баҳс бойлашим мумкин…", — деб таъкидлади Фридман.

Фридман системали урушлар қай тариқа юз беришини тушунтирди. “Мисол учун, Германия, Россия, Хитой сингари мамлакатлар заиф ҳолатга келгач, уларнинг ўрнини бошқа давлатлар эгаллайди. Вазиятнинг хавфли томони — янги мамлакатлар “балансга келмаганлигида”, — изоҳ берди у.

"1871 йилда Германия бирлашди, ва, натижада, ҳақиқий жаҳаннам бошланди. XX аср бошида Япония жаҳонга ўз қудратини намойиш этди, сўнгра, тушунарсиз ҳолат бошланди", — мисоллар келтирди Stratfor раҳбари.
“Хуллас, биз ҳозир системали силжишга гувоҳ бўлмоқдамиз. Демак, урушга тайёр туринг”, — хулоса қилади Фридман.
Фридман, шунингдек, можаро ўчоқлари аланга олиши мумкин бўлган ҳудудларни ҳам санаб ўтди. Stratfor раҳбари фикрига кўра, жаҳонда ўз таъсирини йўқотаётган давлатлар ўрнига Япония, Польша ва Туркия мамлакатлари келиши мумкин.

Шундай қилиб, Фридман башоратига кўра, Япония ва АҚШ ўртасида денгиз уруши бўлиб ўтади, шунингдек, Яқин Шарқ ва Шарқий Европада ҳарбий можаролар юз бериши кутилмоқда.
Фридманнинг сўзларига кўра, ушбу давлатлардан бири ўз душманига қарши ядро бомбасини қўллаши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Янгиликлар лентаси
0