Тошкент вилояти “меҳмон”ларига бир марталик иш билан шуғулланиш учун гувоҳнома берилади

Oбуна бўлиш
Пойтахт “меҳмонлари” учун Тошкент шаҳрида вақтинча прописка олиш тартиби янада эркинлаштирилди: Тошкентга бошқа минтақалардан келган фуқароларга бир марталик иш билан шуғулланиш учун 6 ойгача амал қиладиган вақтинчалик гувоҳнома берилади.

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг 26 февраль кунги қарорига мувофиқ Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида истиқомат қилувчи фуқароларининг Тошкент шаҳрида вақтинча бўлишини назорат қилиш  қарорларига маълум тузатиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Тошкентга бошқа минтақалардан келган фуқароларга вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш учун 6 ойгача амал қиладиган гувоҳнома берилади. Бу гувоҳнома улар учун вақтинчалик прописка вазифасини ўташи таъкидланмоқда.

Москва шаҳрида мигрантлар қор тозалашмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Чет элда меҳнат қилаётган шахслар иш стажи Ўзбекистонда ҳисобга олинадиган бўлди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ёки вақтинча прописка олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатда турар жойнинг ёки унинг бир қисмининг ижара шартномасининг ёки турар жойдан ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси қўшилиши керак бўлади.
Агар вақтинча турар жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро турар жой мулкдорининг (мулкдорларининг) яқин қариндоши бўлса, турар жой ёки унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой ёки унинг бир қисми мулкдорининг қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши керак.
Охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 1 йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш фуқаро вақтинча турган жойи бўйича хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида амалга оширилади. Бунинг учун фуқаро ҳисобга олиш муддати тамом бўлишидан 15 кун олдин хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Ариза рўйхатда ўтказилгандан, шунингдек тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилган ва расмийлаштирилгандан кейин хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими 15 кун мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштиришга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ижобий қарор қабул қилинганда хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фуқарога ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини такроран беради, салбий қарор қабул қилинганда эса — ушбу қарорни ариза берувчига етказади ҳамда уни ички ишлар бўлими томонидан белгиланган муддатда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан чиқиб кетиш мажбурияти тўғрисида огоҳлантиради.
Бошқа вилоятлардан келган талабаларнинг Тошкент шаҳрида қонуний бўлиши ўқув даврига асосланади.

Янгиликлар лентаси
0