Давлат хизматчилари учун ахлоқ этикаси қоидалари тасдиқланди

Oбуна бўлиш
Давлат хизматчилари томонидан хизмат вазифаларини бажариш вақтида хусусий манфаатга йўл қўймаслик ҳужжатда асосий ўрин эгаллаган. Ушбу қоидаларга бўй сўнмаслик юқори лавозимни эгаллашга тўсиқ бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси давлат хизматчилари учун ахлоқ этикаси қоидаларини тасдиқлади. Ушбу чора хизмат мажбуриятларини самарали бажариш учун қабул қилинган.

Ҳужжатда давлат хизматчилари фаолиятининг асосий тамойиллари белгиланган: қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний талаблари устуворлиги, ватанпарварлик, хизмат вазифасига содиқлик, одиллик, ҳалоллик ва бетарафликдир.

Давлат хизматчилари мажбуриятлари қаторига Ўзбекистон урф-одатларига ҳурмат билан қараши, Республика ҳудудида яшаётган барча миллатлар, ижтимоий гуруҳлар аъзолари хусусиятлари ва талабларини ҳисобга олиш ҳам киритилган.

Ишга кириш вақтида хизматчи ушбу қоидалар билан танишиб уларни бажариш мажбуриятини олади ва ушбу қоидаларни бузиш учун жавобгарлик кўзда тутилган. Ҳар бир муассасада беш кишидан иборат комиссия ташкил қилиниши кўзда тутилган.

Давлат хизматчилар хусусий манфаат ва хизмат манфаатлари қарама-қаршилигига дуч келса бу ҳақда ўз бошлиғига хабар бериши шарт.

Ўзбекистон Адлия ва Меҳнат вазирликлари 2016 йил давомида ушбу қоидалар қабул қилинишини кузатиб бориши керак.

 

Янгиликлар лентаси
0