Danone ва PepsiCo Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғини бажаришдан бош тортмоқда

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишDanone компаниясининг Самарадаги заводи
Danone компаниясининг Самарадаги заводи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сут бозори иштирокчилари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, сотувга чиқарилаётган пакетли ичимлик сут маҳсулотларини ветеринар сертификат билан таъминлаш ҳақидаги янги бўйруғини бажаришга таёр эмас.

ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Россия ичимлик сут бозори аъзолари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг янги буйруғига биноан, сотувга чиқарилаётган ҳар бир партия сут маҳсулотларини ветеринар ҳужжатлар билан таъминлаши керак. Ишлаб чиқарувчилар ушбу буйруқни бажаришга таёр эмаслиги, бутун мамлакат бўйлаб сут еткизиб беришни тўхтатиб қўйиши мумкин, РИА Новости “Коммерсант” газаетси хабарига асосан.  

Россияда энг йирик ичимлик сути ишлаб чиқарувчи компаниялар бу Danone ва PepsiCo бўлиб, улар ичимлик сути бозорининг 48 % ни эгаллаган. Danone компанияси “Простоквашино” бренди остида 26%,  PepsiCo бўлса “Домик в деревне” ва “Веселый молочник” брендлари остида 22% маҳсулот ишлаб чиқаради.

Ушбу компаниялар, бош вазир ўринбосари Аркадий Дворкович, президент администрацияси бошлғи Сергей Ивановга ва Иқтисодиёт вазирлиги олег Фомичевга мурожаат қилиб Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 17 февралда эълон қилинган 648-сонли бўйруғини бекор қилишни сўрашди. Ушбу буйруқ ичимлик сути ишлаб чиқарувчи корхоналарни 2016 йилнинг   мартидан бошлаб, сотувга чиқарилаётган ҳар бир партия ичимлик сути маҳсулотига ветеринар ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилади.

Компания вакиллари айтишига кўра. Ушбу буйруқ сут ишлаб чиқаришни ва уни савдо нуқталарига еткизиб бутунлай тўхтатиб қўйиши мумкин, чунки бозорнинг ҳеч бир аъзоси ушбу ҳужжат талабларини бажариша таёр эмас.

Ундан ташқари ветеринар сертификатга эга бўлган сут маҳсулоти ишлаб чиқариш компанияларга қўшимча минглаб ишчилар ёллашга, ишлаб чиқариш жараёнини ўзгартиришга ва охир оқибатда – харидорлар учун сут нархининг 10% ошишига олиб келиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0