ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Тошкентнинг Себзор маҳалласида жойлашган Ikat оилавий ресторанида кучли ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Facebook тармоғидаги, "Водители Ташкента" гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
Воқеа жойига яқин бўлган, ижтимоий гуруҳ аъзолари чоп этган расмларда, Себзор кўчасида жойлашган бинонинг катта қисми олов ичида қолган, ўт ўчирувчилар ишламоқда, автомобил йўли беркитиб қўйилган.
Ҳозирги вақтда қурбонлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда. Гуруҳ аъзоларининг хабарига кўра, ёнғиндан олдин ресторанда жуда кўп мижозлар бўлган.